Ислоҳотлар халқ учун, ҳар бир инсон учун!

27.05.2023, 17:13

Ислоҳотлар халқ учун, ҳар бир инсон учун!

Айни пайтда бўлажак Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ташкил этиш учун O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотларида  тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP XI Съездига партия вилоят ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Таъкидлаш лозимки, делегатлар ва таклиф этилганлар орасида  хотин – қизлар 28 фоизни, партиянинг “Ёшлар қаноти” вакиллари 20 фоизни ташкил этди.

Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Конференциясининг ваколатли вакиллари турли соҳа вакиллари эканлиги ҳам жиққатга сазовор. Иштирокчиларнинг 22 фоизини иқтисодчилар , 28 фоизини тадбиркорлар , 17 фоизини фермерлар ташкил қилди, Шунингдек, конференция ишида ўқитувичлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар ва бошқа касб эгалари бўлган маслакдошларимиз ҳам иштирок этишди.

Вакиллар орасида Ўзбекистон Қаҳрамони, республикада хизмат кўрсатган турли соҳа вакиллари, давлатимизнинг  орден ва медаллари билан тақдирланган партиядошларимиз борлиги анжуман нуфузидан дарак берувчи мезонлардан бири бўлди.

Анжуманда сўзга чиққан вилоят партия вилоят ҳудудий ташкилотининг раиси Эркин Холматов, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари юқори савияда ташкил этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда  вилоятда 102  минг  нафардан ошиқ аъзоларни бирлаштирган 990 та та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида  тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда.

Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларда дастлаб умумий йиғилишлар ўтказилди. Шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари вилоят конференциясига делегат қилиб сайландилар.

Конференцияда сўзга чиққанлар, кейинги етти йилда Янги Ўзбекистода амалга оширилаётган ислоҳотлар  “Халқ учун, ҳар бир инсон учун !” деган ҳаётбахш шиор асосида амалга оширилаётганини, барча соҳалар мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ўз навбатида O‘zLiDeP бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Жиззах вилоят партия ташкилоти Конференциясидан партиянинг XI Съездига делегатлар сайлаб олинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот маркази

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+