Халқчил ислоҳотлар халққа хизмат қилади
29.05.2023, 12:36

Шу кунларда мамлакатимизда катта сиёсий тадбир – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Маълумки, сиёсий жараёнларнинг дебочаси – ҳар гал қуйи бўғиндан, яъни бошланғич партия ташкилотларидан бошланади. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ дастлаб ҳудудларда БПТларнинг умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.
Ўз сафида қарийб 102 мингдан зиёд аъзоларни бирлаштирган O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши таркибида 990 та бош ланғич партия ташкилоти мавжуд. Бугунги таянч тузилмалар жойларда аҳолининг қувончу ташвишларига шерик бўлиб яшаётган, уларнинг муаммоларини партиявий воситалар билан бартараф этишда депутатларга энг яқин камарбаста бўлган маслакдошларимиз ҳисобланади.
Сўнгги йилларда партия сафига кириш истагидаги ёшларнинг кўпайгани, жамиятда демократик тамойиллар устуворлиги ошиб бораётгани қуйи бўғин аъзоларининг барча жабҳаларда фаоллигида ҳам яққол сезилиб турибди.
Вилоятдаги барча бошланғич партия ташкилотларида бўлажак президентлик сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда уларда туман (шаҳар) конференцияларига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди. Энг муносиб номзодлар партиянинг юқори органларига вакил этиб сайланди.
Мазкур конференцияларда иштирок этаётган сенаторларимиз, депутат ва партия фаоллари сайловда фаол иштирок этиш ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотидан вилоят конференциясига делегатлар сайлаш масаласини муҳокама қилиш билан бир қаторда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини аҳоли орасида кенгроқ тарғиб қилиш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш борасида вазифаларни белгилаб олмоқдалар.
Ошкора мулоқот руҳида ўтаётган анжуман иштирокчилари сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганига алоҳида урғу беришмоқда. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб янада эркинлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилгани, турли текширувларга мораторий жорий қилингани, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилгани, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чеклангани алоҳида таъкидлаб ўтилмоқда.
Бўлиб ўтаётган имзо тўплаш жараёни, БПТларнинг умумий йиғилишлари, партия туман ва шаҳар кенгашлари конференциялари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканини яна бир бор намоён қилмоқда.
Шерзод МАМАТҚУЛОВ
O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ёшлар дафтари”: Янги имкониятлар ва комплекс ёндашув
28.09.2023, 16:37
-
Беш ташаббус олимпиадаси — ёшларни бирлаштиришда муҳим омил
28.09.2023, 16:24
-
Жаҳон савдо ташкилоти: имкониятлар эшиги очилмоқда
28.09.2023, 14:41
-
Тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт тарафдоримиз
27.09.2023, 16:57
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
Фикрингизни қолдиринг