Саноат тараққиётида янги уфқлар очилади
01.06.2023, 10:33

Партиямиздан Президентликка номзодимиз ўз сайловолди дастури тўғрисида атрофлича маъруза қилиб, иқтисодиёт, хусусан, саноатни ривожлантириш борасидаги муҳим вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Бунда Саноатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш, ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари барпо қилиниши соҳага эътиборнинг янада кучайишидан, саноат тараққиётининг сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтарилишидан дарак бермоқда.
Халқимиз партиямиз илгари сураётган номзодни якдиллик билан қўллаб-қувватлашга ишонаман. Чунки у киши халқпарвар сиёсатчи, юксак салоҳиятли иқтисодчи ва ҳақиқий реформатор эканлигини амалда исботлади.
Халқимизнинг турмуш тарзи, яшаш шароити, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барча соҳалари янада равнақ топиш омили, шубҳасиз, Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбари этиб сайлашда деб биламан ва юртдошларимизни ҳам бунга даъват этиб қоламан.
Шуҳрат АСЛОНОВ,
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ёшлар дафтари”: Янги имкониятлар ва комплекс ёндашув
28.09.2023, 16:37
-
Беш ташаббус олимпиадаси — ёшларни бирлаштиришда муҳим омил
28.09.2023, 16:24
-
Жаҳон савдо ташкилоти: имкониятлар эшиги очилмоқда
28.09.2023, 14:41
-
Тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт тарафдоримиз
27.09.2023, 16:57
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
Фикрингизни қолдиринг