Тараққиётни таълимгина таъминлайди
01.06.2023, 10:35

Ривожланган давлатлар муваффақиятининг асоси таҳлил килинганда амин бўламизки, унга тўғри танланган бошқарув фалсафаси ва кўзланган юқори самара туфайли эришилади.
Юртимизда ҳам давр талабига мувофиқ юқори интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялаш шундай калит экани, бунга эришиш фақат сифатли таълим-тарбия, самарали илмий-тадқиқот орқали бўлиши бош мезон деб қабул қилинди. Айни ғоя миллатни барқарор ривожлантириш йўлига бошқариб келяпти. Унинг муаллифи – йирик давлат арбоби Шавкат Мирзиёевдир.
Таълим сифати, профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлиги ошиб, соғлом рақобат муҳити вужудга келди. Таълим жараёнига рақамли технологиялар жорий этилди. Кўплаб олий ўқув юртларининг молиявий мустақиллиги таъминланди. Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга бўлди. Ҳаттоки бу янги Конституциямизда ҳам акс эттирилди.
Давлатимиз раҳбарининг бугунги маърузаларидан шунга яна бир бор амин бўлдимки, бу ислоҳотлар яна ҳам жиддий давом эттирилади.
Дилшод ШОУМАРОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
раиси ўринбосари
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ёшлар дафтари”: Янги имкониятлар ва комплекс ёндашув
28.09.2023, 16:37
-
Беш ташаббус олимпиадаси — ёшларни бирлаштиришда муҳим омил
28.09.2023, 16:24
-
Жаҳон савдо ташкилоти: имкониятлар эшиги очилмоқда
28.09.2023, 14:41
-
Тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт тарафдоримиз
27.09.2023, 16:57
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
Фикрингизни қолдиринг