Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни билим, таълим ва тарбия бўлади

01.06.2023, 17:56

Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни   билим, таълим ва тарбия бўлади

Нуфузли анжуманда халқимиз келажаги ва ёрқин истиқболини белгилаб берадиган маърузани тинглаб, шу нарсага амин бўлдимки, ўз фуқаросининг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқариш учун қайғурган давлат буюк келажак сари дадил одимлайверади.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида Янги Ўзбекистонни бунёд этишда соғлом ва баркамол ёшлар ҳал қилувчи куч экани, кўзлаган марраларимизга таълим-тарбия соҳасини тубдан ўзгартириш орқали эришишимиз мумкинлигини алоҳида қайд этди.

Дарҳақиқат, ақл-заковат, истеъдод ва тафаккур уйғоқ бўлсагина ўсиш, ўзгариш ва ривожланиш бўлади. Кўп йиллик педагогик тажрибамдан шуни англадим-ки, ҳар бир ёшда иқтидор албатта бўлади. Уни рўёбга чиқариш учун дилдан ёндошиш, ғамхўрлик керак. Кейинги йиллларда ёшларимиз халқаро билимлар синовларида буни исботлаб беришди.

Бизнинг лицейни битирган ёшлар ҳам юртимиз довруғини оламга ёйишмоқда, хориж тилларини мукаммал эгаллашган. Дастурда айтилганидек, эндиликда ўғил-қизларимизни нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юбориш учун 200 млн доллар сарфланиши уларни чет тилини, фанларни янада пухта ўзлаштиришига ёрдам беради.

Таълимга замонавий методика, сифат ва рақобатни олиб киришни янада жаддаллаштириш орқали мактабгача ва мактаб таълимини юқори босқичга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиши, эҳтиёжманд оилаларда тарбия топаётган болаларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш учун алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиши уларнинг орзу ўйлари ижобати учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Айниқса, келгуси йили илм-фан инновациялар  ривожи учун 1 млрд доллар ажратилиши, барча таълим тур ва босқичларида  ўқув режа ҳамда дастурларини қайта кўриб чиқиш, уларни янгиланган конституция норма ва қоидаларига мослаштириш,  фуқароларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш учун солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар, фарзандининг мактабгача, мактаб ва олий таълим ташкилотида таълим олиши учун тўловни солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритиш каби режалар ҳам нурли истиқболимиздан далолатдир. 

Мен таълим соҳасида хизмат қилаётган инсон сифатида ушбу дастурдан жудаям қувондим.

Исмигул ХУШМУРОДОВА,  

ҚДУ 2-академик лицейи директори,

 халқ депутатлари Қашқадарё

вилоят кенгаши депутати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+