Янги Ўзбекистон – кучли иқтисодиётга эга бўлган давлат бўлади!

01.06.2023, 18:09

Янги Ўзбекистон – кучли иқтисодиётга эга бўлган давлат бўлади!

Партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури ҳақида маъруза қиларкан, иқтисодиёт, хусусан, саноатни ривожлантириш борасидаги ғоят долзарб вазифаларга ҳам эътибор қаратди.

Энг аввало, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантирамиз, деб соҳани янада тараққий эттиришда амалга оширилиши режалаштирилган мақсадларни баён этдики, бу саноатлашган вилоятлардан бўлган Тошкент вилояти саноатчиларининг ҳам қувончига сабаб бўлди.

Вилоятимиз саноати ривожланган ҳудудлардан бўлиб, бу ерда мамлакат рангли ва қора металлургия саноатининг етакчи корхоналаридан бўлган “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ фаолият олиб боришади.

Номзодимиз ўз сайловолди дастуридан келиб чиқувчи маърузасида таъкидлаб ўтганидек, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш натижасида меҳнат унумдорлиги 2 баробар ошади.

Шу мақсадда хорижий ҳамкорларимиз билан бирга умумий қиймати 115 миллиард доллар бўлган йирик лойиҳаларни бошладик. Хусусан, кейинги йилларда Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи, Оҳангарон мисни қайта ишлаш кластери, фофорит хомашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси каби стратегик мегалойиҳаларнинг ишга туширилиши ғоят қувончли ҳодиса.

Негаки, мазкур корхоналарнинг иш бошлаши натижасида 2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар, олтин – 1,5 карра, кумуш – 3 марта, уран – 3 баробарга оширилади. Табиийки, янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг моддий фаровонлиги ортади.

Сайловолди дастурда саноат ва иқтисодиётнинг келажаги – экспорт эканига урғу берилиб, юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиши ва унга 1 миллиард доллар ажратилишининг замирида ҳам узоқни кўзланган сиёсат ётибди.

Бир сўз билан айтганда, бугун номзодимизнинг халқчил ташаббуслари ва концептуал ғоялари жамланган сайловолди дастуридан ўрин олган барча муҳим масалаларнинг ижобий ечимини топиб, рўёбга чиқарилиши албатта, ўз самарасини бериши муқаррар!

Зотан, юртбошимиз ўзининг маърузасида ғоят ўринли таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистон, бу – глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланган, кучли иқтисодиётга эга бўлган давлатдир!

Тўлқинжон Файзиев,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги

партия депутатлик гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+