Одамларни ҳаётидан рози қилиш мақсадларимизнинг энг аввали бўлиб қолади

01.06.2023, 18:15

Одамларни ҳаётидан рози қилиш мақсадларимизнинг энг аввали бўлиб қолади

O‘zLiDePнинг XI съездида партиямиздан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури тўғрисида атрофлича маъруза қилар экан, асосий мақсад – одамларни ҳаётидан рози қилиш ва бунинг учун барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш вазифаларига тўхталиб ўтди. Хусусан, маърузадаги бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бундан буён ҳам давом эттирилиши ҳақидаги фикрлар барча тадбиркорларни тўлқинлантириб юборди.

Энг аввало, солиқ тизимини соддалаштириш ва бизнес эгаларига тенг имкониятлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилади. Бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади.

Ижтимоий ҳимоя солиқ сиёсати орқали ҳам кучайтирилмоқда. Маълумки, бу борада ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқни қайтариб беришни жорий қилинган эди. Энди ижтимоий реестрга киритилган аҳолини ишга олган корхоналарга ходимининг даромад солиғи ҳам қайтариб берилади. Соҳани тўлиқ рақамлаштириш орқали вақтида солиқ тўлаётган корхоналарда қўшилган қиймат солиғини қайтариш муддати бир кун этиб белгиланмоқда. Бундай корхоналарда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва давлат харидларида устунлик берилади. 

Тадбиркорлик ривожига кенг йўл очиб берилиши, ўз навбатида, халқ фаровонлиги, ватан равнақини таъминланишига катта хисса қўшилади.

Равшан ФОЗИЛОВ,

OzLiDeP Тошкент шаҳар  кенгаши раиси,

шаҳар кенгаши депутати

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+