Ҳар қайси инсоннинг қалбида бир қуёш бор, фақат унга нур сочиш имконини бериш керак
02.06.2023, 16:55

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзодимизнинг сайловолди дастурида янграган ушбу сўзлар мени қаттиқ ҳаяжонга солди.
Дарҳақиқат, юртимизнинг энг катта бойлиги – бу авваламбор, ота-боболаримиздан қолган шу заминни ардоқлаб келаётган меҳнаткаш, меҳмондўст, пок қалбли юртдошларимиздир. Уларнинг ҳар бири бир олам. Уларнинг ҳар бири ўз орзу умидлари билан яшайди. Уларни бирлаштириб турувчи умумий фазилат эса – шу юрт равнақи, шу эл камолидир.
Халқимизга хос ақл-заковат, истеъдод ва қобилият қуёш каби нур сочиб, унинг йўлини ёритса, бунинг учун имконият яратилса, жамиятда ўсиш, ўзгариш ва равнақ бўлади. Шу сабаб, сайловолди дастурида айни пайтда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчиллик билан давом эттириш борасида илгари сурилган вазифалар келажагимиз бўлган фарзандларимизнинг бутун салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкон беради.
Зеро, номзодимиз ўз сайловолди дастурида такрорлаганларидек: “Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлади”.
Анорбой Эшматов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ депутатлари
Жиззах вилоят Кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ёшлар дафтари”: Янги имкониятлар ва комплекс ёндашув
28.09.2023, 16:37
-
Беш ташаббус олимпиадаси — ёшларни бирлаштиришда муҳим омил
28.09.2023, 16:24
-
Жаҳон савдо ташкилоти: имкониятлар эшиги очилмоқда
28.09.2023, 14:41
-
Тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт тарафдоримиз
27.09.2023, 16:57
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
Фикрингизни қолдиринг