Ишонч ва масъулият ислоҳотлар ижросининг бош мезони

02.06.2023, 17:04

Ишонч ва масъулият ислоҳотлар ижросининг бош мезони

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг O‘zLiDePнинг XI-cъездидаги нутқини ушбу қурилтой залида тинглаб, партия номзоди томонидан  илгари сурилган 5 та истиқболли мақсаднинг ҳар биттаси сайловолди дастурининг энг муҳим жиҳатларини ўзида акс эттирганини аниқ ҳис этдим.

Айниқса, кичик, ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларнинг номзод дастуридан мустаҳкам ўрин олганлиги ва ҳеч шубҳасиз, амалга оширилиши соҳа ходимлари шу жумладан, O‘zLiDeP фаоллари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Зотан, ўрта қатлам вакиллари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларининг биридир. Айнан шунинг ўзи Президентликка номзоднинг сайловолди дастури, партиянинг ҳаётбахш интилишлари билан ҳамоҳанг ва муштарак эканлигини кўрсатиб турибди.

Яъни, дастурдаги тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиши бўйича ишларни давом эттириш назарда тутилганлиги, айниқса бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслигини қатъий кафолатлаш кўзда тутилаётганлиги соҳа ходимларини чексиз мамнун этгани ўз-ўзидан аён. Бир сўз билан айтганда ушбу сайловолди дастурини ўз мазмун-моҳияти билан 2022-2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг мантиқий ва узвий давоми деб айтса бўлади.

Хусусан, сўнгги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили ҳамда “Аввал инсон, кейин жамият ва давлат” деган халқчил ғоя асосида халқимизнинг фаровонлиги оширилиб, иқтисодиёт тармоқлари трансформация қилинганлиги, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур йўналишлардаги истиқболли вазифаларнинг Президентликка номзод дастурида ўз ифодасини топганлиги Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги турган гап.

Шундай экан, O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши Президентликка номзод дастури мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб олган ҳолда фаолият олиб бораверади.  

Бобомурод Очилов,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси

 биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

 

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+