Тараққиёт йўлида таълимга суянамиз

05.06.2023, 17:30

Тараққиёт йўлида таълимга суянамиз

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев партиянинг XI съездида ўз сайловолди дастури ҳақида маъруза қиларкан, мамлакатимизни  жаҳон саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган ривожланган давлатга айлантиришда таълимнинг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлади.

 Шу боис, охирги йилларда давлатимиз раҳбари таълим-тарбия соҳасини тубдан ўзгартиришга бел боғлаб, ислоҳотларни боғчалар тармоғини кенгайтиришдан бошлади ва сўнгги йилларда мактагача таълим ёшидаги болаларнинг таълим ташкилотларига қамрови 27 фоиздан 72 фоизга етказилди.

Ўтган қисқа даврда мактаб таълимида қўшимча 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Шу билан бирга, 200 га яқин Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар ҳамда 400 та хусусий мактаб ташкил қилинди.

Номзоднинг сайловолди дастурига кўра, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади. Бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатлари солиқлардан тўла озод қилинади. Шунингдек, бу мақсадларга 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит берилади. Натижада, 2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қурилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу дастурий маърузани тинглаб, “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда”, деган умидбахш сўзлар бундан кейин ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаслигига тўла ишонч ҳосил қилдим.

Мухтасар айтганда,  партиямиз томонидан номзоди илгари сурилаётган Шавкат Мирзиёевнинг маърузаси инсон қадрини улуғлаш  ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш борасидаги жадал ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Янги Ўзбекистонни қуришда асосий дастуриламал бўлишига ишонамиз.

М.ЭШНИЁЗОВ,

 O‘zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+