Халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқарувчи ҳаётий дастур

07.06.2023, 19:09

Халқимизнинг  орзу-ниятларини рўёбга чиқарувчи ҳаётий дастур

Мамлакатимизда жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловига тайёргарлик жараёни қизғин босқичга кирди. Бугундан бошлаб ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг асосий босқичларидан бири – Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди.

Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ташвиқотига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Тадбирни сиёсий кучнинг вилоят кенгаши раиси Раҳматулло Камолов олиб борди.

Партия лидери Актам Хаитов ўз сўзида Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгилаб берилган бешта стратегик мақсаднинг мазмун-моҳиятини халқимизга оддий, самимий руҳда тушунтириш лозимлиги хусусида гапирди.

Таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўтган даврда катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Кейинги йилларда бутун жамият, одамлар ҳаёти тубдан ўзгарди, қўлга киритилган улкан ютуқлар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди. Энг муҳими, халқимиз барча соҳаларда эришилган улкан муваффақиятларни ўз ҳаёти, меҳнат фаолияти мисолида теран англаб етмоқда.

Бошланган ислоҳотларга ортга қайтмайдиган, муқаррар тус бериш ва уларни ҳуқуқий кафолатлаш мақсадида 2023 йил 30 апрелда янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинди. Асосий Қонунимиз – халқимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг буюк пойдевори бўлиб хизмат қилади ва келажакдаги ислоҳотларнинг стратегик йўналишларини белгилаб беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси йилига 2 фоизга ўсмоқда. 2030 йилга бориб эса бу рақам 40 миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Демак, катта салоҳият ва куч-қудратга эга давлатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халққа муносиб шароит яратиш учун иқтисодиёт ҳам, бошқарув ҳам, таълим ва тиббиёт ҳам янгича бўлиши, барча соҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлиши керак.

Шу маънода, Янги Ўзбекистон, бу – аввало инсон қадри улуғланган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган мамлакатдир.

Эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўпмиллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Сўзга чиққанлар барча маслакдошларимизни партиямиздан мамлакат Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Миромонович  Мирзиёев учун овоз беришга чақиришди.                                                             

O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+