O‘zLiDeP энг фаол ва зукко аёлларни тақдирлади

02.04.2018, 18:49

O‘zLiDeP энг фаол ва зукко аёлларни тақдирлади

O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Таллиқ” МФЙдаги БПТда хотин-қизлар ўртасида “Ораста қизлар” шиори остида танлов ташкил этилди.

Танловда хотин-қизлар сиёсат, таълим, маданият, фан ва спорт соҳаларида  ўзора беллашди.

– “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилаётган бундай танловлар хотин-қизларни бир-бирлари билан тажриба алмашишга, маҳорат ва қобилиятини руёбга чиқаришда туртки бўлади, –  дейди Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси З.Сейдуллаева. – Ўзига хос қизиқарли шартларни ўзида акс этган танловда маҳалла хотин-қизлари миллий қадриятларимизни анъаналаримизни акс эттирувчи миллий кийимларда ўзларининг билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Белгиланган шартлар бўйича қизлар орасидан энг чаққон ва зукколари танлаб олиниб уларга O‘zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди.

                                                                       З.АСЕМОВА,

O‘zLiDeP Қўнғирот

 туман кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1734
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+