Когонлик ишбилармон аёллар сараланди

27.07.2023, 11:26

Когонлик ишбилармон аёллар сараланди

“Ишбилармон аёл – 2023” кўрик- танловининг Когон туман босқичи ўтказилди.

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда уларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда кўплаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари 5 та номинация буйича узаро беллашдилар. Кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этган ишбилармон аёллар  “Замонавий ташаббускор аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”  “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари бўйича ўз билим, маҳорат ва тажрибаларини синовдан ўтказдилар.

Кўрик-танлов якунида ташкилотчилар томонидан ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+