"Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловининг Қоракўл туман босқичи тадбиркор аёлларнинг энг сараларини кашф этди

01.08.2023, 17:49

Танловнинг туман босқичида тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси билан иштирок этиб, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратганликларини, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётганликларини, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйганликларини кўрсата олдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар бундай кўрик-танловларнинг тумандаги барча тадбиркор аёллар фаолиятини янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти, хусусан, қўшимча иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни сифат жиҳатдан ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, танлов шартлари билан иштирокчиларни яқиндан таништирилди.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, “Замонавий ташаббускор” номинацияси бўйича туманнинг “Дарғали” МФЙда қандалотпазлик йўналиши бўйича фаолият олиб бораётган Феруза Мўминова ғолиб деб топилди.

“Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациясига “Тинчлик” МФЙда тикувчилик билан шуғулланиб келаётган Маҳфуза Саидова лойиқ деб топилди. Эътиборлиси, бундан олдин “Аёллар дафтари” рўйхатида турган Махфуза Саидова бугунги кунда МФЙдаги худди шундай дафтар рўйхатига киритилган ҳотин-қизларга аёллар ва болалар кийим-кечаклар, келинлик либослари ҳамда элита пардалар тикиш сир-асрорларини ўргатиб, қишлоқ аёллари бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатаётган фермер аёл” номинациясига “Қувача” МФЙ ҳудудида 20 сотихдан ортиқ ер майдонида боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйган ҳолда ўз оила аъзолари ва МФЙдаги ёшлар бандлигини таъминлаб келаётган Нусха Жабборова муносиб деб топилди.

Танлов ғолиблари вилоят босқичида қатнашади. 

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+