Бугун қайси соҳани олманг, ўша йўналишдаги ислоҳотларда хотин-қизлар фаол
22.09.2023, 16:37

O‘zLiDePнинг мен каби кўплаб тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловида ғолиб бўлганимдан мамнунман. Декоратив сунъий гуллар ясаш билан шуғулланадиган оилавий корхонамизда 50 дан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилади. Маҳсулотларимиз ички бозорларда анча харидоргир. Келажакда ташқи бозорга экспорт қилиш ниятидамиз.
Орзум нафақат маҳалладошларим, балки туманимизда истиқомат қилаётган юзлаб хотин-қизларни иш билан таъминлашдир. Очиғи, кўпчилик аёллар бола боқиш, рўзғор ишларидан бошқасини билишмайди. Мен партия фаоли сифатида уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлашни мақсад қилганман.
Бугун қайси соҳани олманг, ўша йўналишдаги ислоҳотларда хотин-қизлар фаол иштирок этаётгани айни ҳақиқат. Бошқача айтганда, шиддатли даврда ҳар бир масалага инновацион ёндашмасдан, креатив фикр юритмасдан туриб, ривожланишга эришиш мушкул. Айниқса, хотин-қизлар билан ишлаш ва уларга қулай шароит яратиш жабҳасида бундай муносабат ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, O‘zLiDeP томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш нуқтаи назаридан турли лойиҳалар таъсирчан тарзда амалга оширилмоқда.
Амалиётчи тадбиркор сифатида биз бундан хурсандмиз. Ва ана шундай танловлар янада кўпайиши тарафдоримиз.
Гуллола МАҲКАМБОЕВА,
Андижон туманидаги Наврўз маҳалласида фаолият юритаётган
оилавий тадбиркорлик корхонаси раҳбари,
таниқли ҳунарманд ва декоратив сунъий гуллар устаси
Ўхшаш янгиликлар
-
Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда
28.11.2023, 15:45
-
Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди
27.11.2023, 18:04
-
Оҳангарон туманида O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи барпо этилди
27.11.2023, 18:00
-
Хотин-қизлар меҳнат қилаётган тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишилди
27.11.2023, 17:57
-
Ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда
27.11.2023, 11:15
Фикрингизни қолдиринг