Нуронийлар маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда
03.10.2023, 10:23

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида “Нуронийларнинг маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги ўрни” Республика амалий конференция ташкил қилинди.
Конференцияда Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш, Ички ишлар, Ёшлар сиёсати ва спорт, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳунарманд уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида мамлакатимиз маҳаллаларида тинчлик ва осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий муҳитни янада яхшилаш, асрлар давомида сайқалланиб келаётган анъана ва қадриятларимизни тарғиб этиш, юксак маънавиятли, ватанпарвар, ватанига, оиласига садоқатли ва фидойи ёшларни тарбиялаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, онгида Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлашда нуронийларнинг ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Шунингдек, оилавий ажралишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳам вазифалар белгилаб олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Партиянинг қутлуғ ёшини нишонлаш тадбирлари хайрли ишларга уланиб кетди
30.11.2023, 11:08
-
Бунёдкорлик, бош режа ва сифат назорати муҳим
30.11.2023, 10:47
-
Ахборот технологиялари: ёшлар учун мадад ва рағбат
30.11.2023, 10:00
-
Мурожаатлар ортида инсон тақдири бор
30.11.2023, 09:56
-
Ўрганиш, изланиш ва натижа
30.11.2023, 09:49
Фикрингизни қолдиринг