Бухоро шаҳрида O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди

23.10.2023, 16:04

Бухоро шаҳрида O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди

Бухоро шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият олиб бораётган субъектлардан бири - “JOYIZAR FAYZ” оилавий корхонаси бўлиб, бу ерда бугунги кунда 10 нафар ишчи хизматчилар меҳнат қилмоқда.

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари –аппарати раҳбари Р.Загретдинов иштирокида партия ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан бу ерда ўтказилган давра суҳбатида ушбу сиёсий тузилманинг мамлакатимиз сиёсий майдонидаги ўрни, етакчи партия сифатида обрў-эътибори, унинг асосий электорати ҳисобланган тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, партиявий лойиҳаларнинг амалдаги ижроси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

- Партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар бир маслакдошимиз зиммасига алоҳида масъулият юклайди, - дейди Р.Загретдинов. –Партия аъзолари сафини тобора кенгайиб боришига эришиш доимий эътиборимизда бўлиб, ушбу давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ҳам шудир.

Тадбир якунида корхона ишчи-хизматчиларидан 8 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди ва шу тариқа бу ерда янги партия қуйи бўғини ўз фаолиятини бошлади. Бухоро шаҳри бўйича O'zLiDeP таянч бўғинлари сони эндиликда 98 тага етказилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+