Бунёдкорлик, бош режа ва сифат назорати муҳим

30.11.2023, 10:47

Бунёдкорлик, бош режа ва сифат назорати муҳим

Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Intercontinental hotel”да “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй- жой билан таъминлаш даражасини ошириш (60-мақсад) борасида белгиланган вазифалар бажарилиши­ни муҳокама қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни мазкур ташкилот хо­димлари ҳамда тилга олинган йўна­лишдаги чора-тадбирлар амал­га оширилишига кўмаклашиш ва жамоатчилик назоратини олиб бо­риш бўйича тузилган O‘zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари олиб бордилар.

Таклиф қилинган масъул вазир­лик ва идоралар вакиллари вазифа­ларнинг бажарилиши бўйича атроф­лича маълумот бердилар.

Хусусан, Самарқанд ва На­манган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш бўйича ишлар жадал суръатда олиб бориляпти. Олий Мажлис Сенатининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳрининг Дав­латобод тумани, шунингдек Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Самарқанд шаҳри бўйича “Са­марқанд вилоятининг Оқдарё, Паст­дарғом, Самарқанд, Тойлоқ ту­манлари ҳамда Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Суғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд туманлари­ни ташкил қилиш ҳамда Самарқанд туманини тугатиш тўғрисида”ги қа­рорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун Қонунчилик пала­таси ва Сенатга тақдим этилган.

Шунингдек, ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича Туркия, Нидер­ландия, Беларусь давлатларининг етакчи корхоналари билан қиймати 256 млрд сўмлик шартномалар имзо­ланди. Шу йили 90 923 та хонадонли 2 012 та қурилажак уйларнинг ман­зилли рўйхати шакллантирилгани ҳам диққатга молик.

Бугунги кунга қадар “Янги Ўз­бекистон” массивларида 6 минг 157 та хонадонли 221 та уй-жой, уй-жойга талаб юқори бўлган ҳу­дудларда 18 минг 244 та хонадонли 389 та уй-жой фойдаланишга топ­ширилди.

Таъкидланганидек, барпо этила­ётган кўп қаватли уйларнинг қават­лилиги ошиб бормоқда. Ўтган йилда қурилган уйларнинг ўртача қаватли­лиги 5 қаватни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7 қават­га тўғри келмоқда. Аҳоли ижтимоий шароити таҳлили одамларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш бугунги куннинг асосий талаби эканини кўр­сатяпти.

Жорий йил давомида 32 146 та қурилиш объекти рўйхатдан ўтган бў­либ, уларда 55 321 маротаба назорат ишлари амалга оширилган. Ҳудудий қурилиш назорати инспекциялари томонидан 51 минг 912 та ёзма кўр­сатмалар берилиб, 35 минг 992 таси бартараф этилган.

Қурилишда аниқланган қонун­бузилишлар натижасида 4 минг 918 нафар (шундан 1 215 та пудратчи, 3 105 та буюртмачи ва 598 та лойиҳа ташкилотлари) мансабдор шахслар­га нисбатан маъмурий чоралар қўл­ланилган. 1 257 та объектда қури­лиш-монтаж ишлари тўхтатилиб, 395 тасида буздириш ишлари олиб бо­рилган.

Йиғилиш қатнашчилари қайд этганидек, қурилиш ишлари ҳажмининг ошиб бориши билан қо­нунбузарликлар олдини олиш, си­фатли объектларни барпо этиш, қурилган биноларнинг инсонлар учун хавфсиз бўлишини таъмин­лаш масалалари тобора долзарблашиб боради.

Тадбир якунида партиямиз фа­оллари вазирлик ва идоралар би­лан биргаликда қурилиш соҳасида сифат ва хавфсизликни таъминлаш, аҳоли учун арзон уй-жойлар барпо этилишида узлуксиз жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва бошқа ишларни ҳамкорликда ташкил қи­лишга келишиб олишди.

Бахтиёр РУҲИДДИНОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси бўлими мудири, ишчи гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    252
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+