Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида

01.12.2023, 14:15

Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида

O‘zLiDeP тарғибот ва ташвиқот тадбирларига ёшларни жалб этиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб беришга кўмаклашган ҳолда етакчилик кўникмаларини шакллантиришни ўзининг асосий вазифаларидан деб билади.

 “Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги мулоқот Тошкент молия институтда ҳам шу мақсадда ташкил этилди. Учрашув давомида ўғил-қизларга лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эртамиз эгаларига яратилаётган шароит ва қулайликлар хусусида сўзланди.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувдан барча мамнун бўлди.

  • Кўрилди
    229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+