Бош Қомусимиз – фаровон ҳаёт ва тараққиётимиз пойдевори

07.12.2023, 18:44

Бош Қомусимиз – фаровон ҳаёт ва тараққиётимиз пойдевори

Тупроққалъа туманидаги “UzAutoMotors” АЖ Хоразм вилоят филиалида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда унинг нормаларини ҳаётга татбиқ қилиниши мавзусида тадбир ўтказилди. “Қомусимиз – фаровон ҳаёт ва тараққиётимиз пойдевори” номли мазкур тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б.Якубов, партия вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев, партия фаоли, корхона раҳбари С.Жуманиёзов ва корхонадаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари  иштирок этди. 

Тадбирда сўз чиққанлар Бош қомусимиздан ўрин олган янги нормалар ва уларнинг ҳаётимиздаги улкан аҳамияти, инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқлари, аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланишининг янада мустаҳкамланиши, таълим соҳаси юксалиши, аёллар, ёшлар, маҳаллаларнинг жамиятимиздаги ролини оширишга хизмат қилувчи ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида сўз юритдилар.

Шунингдек, янгиланган Конституцияда партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатига хизмат қиладиган бир қанча янги нормалар акс этганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Бош қомусимизда тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асос яратилди. Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланди. Мамлакатимизда товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланди. Бу иқтисодиёт барқарор ўсиши, фаровон ҳаётимиз таянчи ҳисобланган тадбиркор ва ишбилармонларимизнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратади.

Тадбир якунида бир гуруҳ партия фаолларига партиянинг ташаккурномалари ва эсталик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+