Янги таҳрирдаги Конституция – миллий иқтисодиёт барқарорлигининг асоси

07.12.2023, 18:50

Янги таҳрирдаги Конституция – миллий иқтисодиёт  барқарорлигининг асоси

Янги таҳрирдаги Конституция асосида ЎзЛиДеПнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун жуда кўп муҳим нормалар жорий этилди.

Жумладан:

- тадбиркорлар ҳар қандай фаолиётни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги;

- товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланганлиги;

- давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаши;

- банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланиши;

- барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жихатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши;

- давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши;

- монопол фаолият қонун билан тартибга солиниши;

- ер хусусий мулк бўлиши;

- интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши каби муҳим нормалар жорий этилди.  

Айниқса, ундаги тўғридан-тўғри ишлайдиган нормалар жуда юқори самара бермоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳлари аъзолари мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ва инқилобий ислоҳотларни амалга оширишда нафақат депутатлик назорати, балки, ижро органларига ҳамкор сифатида фаолият олиб боришни ўз олдига мақсад қилган.

Бу Миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини янада оширишда муҳим роль ўйнайди.

Яъни, мамлакатимиз инвестицион жозибадорлигини янада ошириб, барча ҳудудларда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиб, юқори даромадли янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Ғайрат Турғунов,

ЎзЛиДеП СКИҚ депутатлик бирлашмалари

билан ишлаш сектори мудири,

ОМҚП ЎзЛиДеП фракцияси ижрочи котиби    

  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+