Депутатнинг сайловчилар билан учрашувида долзарб масалалар муҳокама қилинди

26.01.2024, 18:10

Депутатнинг сайловчилар билан учрашувида долзарб масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафоев 30- Ғиждувон сайлов округига қарашли бир қатор МФЙлар, ўқув муассасаларида бўлиб, ўз сайловчилари билан ўтказган учрашувлари чоғида амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар билан бирга асосий масала – “Ўзбекистон-2030” стратегиясида илгари сурилган долзарб вазифалар, мақсад ва йўналишлар ҳамда уларнинг ижроси бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Айниқса, стратегиянинг тўртинчи йўналишидаги 74-83 мақсадларида ўз ифодасини топган бир қатор муҳим масалалар ва уларда белгиланган вазифалар учрашув иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

Ушбу мақсадларда акс эттирилган халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар хусусида батафсил сўз юритилди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш, норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш борасида  юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти бўйича ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Туман “Баркамол авлод” болалар мактабида ўтказилган учрашув айниқса қизғин тус олди. Ёшлар сиёсати масалалари юзасидан депутат томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни учрашув иштирокчилари катта қизиқиш билан тингладилар.

Таъкидлаш ўринлики бу ерда 1640 нафар ўқувчини қамраб олган 7 та йўналишдаги 32 та тўгарак фаолият олиб бормоқда. Работатехника, компьютер графикаси ва дизайни, IT технологиялари, шунингдек, кулолчилик, тикувчилик, шахмат-шашка сингари тугараклар шулар жумласидандир.

Депутат Ш.Бафоев бу ерда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, фаолият олиб бораётган тўгараклар иши билан танишди. Педагог ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

“Гулистон” МФЙдаги учрашув ҳам бир қатор баҳс-мунозараларга бой бўлди. Бу ерда 2841 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.Уларнинг 1300 нафари 30 ёшгача бўлган навқирон авлод вакилларидан иборат. Маҳалла фаоллари саъй-ҳаракати билан ҳудудда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида олиб борилаётган кундалик ишлар ҳудудни ободонлаштиришда ўз амалий натижасини бермоқда.

Учрашув давомида маҳаллий аҳолини тўлқинлантираётган ва ташвишга солаётган бир қатор масалалар ҳам илгари сурилди.

Тумандаги "Дегрезон” МФЙда истиқомат қилаётган 2519 нафар аҳолининг 2037 таси 30 ёшгача бўлган ёш оилалардан иборат. Сайловчилар билан ўтказилган учрашувда депутат Ш.Бафоев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонунлар, Президент Фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Сайловчиларни ўйлантириб келаётган бир қатор масалаларга тегишли идоралар вакиллари билан биргаликда ечим топиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+