Ёш олимларнинг таклифлари тингланди

07.02.2024, 13:58

Ёш олимларнинг таклифлари тингланди

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши томонидан “Ёш олимлар Лигаси” лойиҳасининг навбатдаги тақдимот тадбири Истеьдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида ташкил қилинди.

 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали камида 2 миллион нафар ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш, ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш каби мақсадлар кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳа ҳам стратегияда белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган бўлиб, бу орқали истеьдодли ёшларнинг ҳам амалий, ҳам назарий билимларини ошириш, ёш олимларнинг ривожланиши учун ажойиб платформа бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, Лойиҳа талабаларни ўз соҳалари бўйича чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш имкониятини таклиф этади. Ушбу ташаббус орқали талабалар илмий мақолалар ёзиш, тадқиқот ўтказиш ва академик салоҳиятни ривожлантириш, устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш учун қулай платформага эга бўлишади.

Ҳамкорликдаги тадбир доирасида ёшлар томонидан таклифлар, фикрлар билдирилди.

  • Кўрилди
    108
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+