Маҳаллаларда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

07.02.2024, 14:11

Маҳаллаларда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўнғирот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари А.Алламбергеновнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили камбағалликни қисқартириш  йўналишида  4 минг 723 янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб, амалда 6 минг 229 тага (132 фоизга) бажарилган.

Ишсиз фуқароларни доимии иш ўринлари билан таъминлаш бўйича бўлим томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган. Туман ҳокимлиги, прокуратура, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ўтган йилнинг ўзида 9 та меҳнат ярмаркалари ташкил қилинган. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 106 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олган бўлса, шундан 104 нафар фуқаро доимий иш ўринларига жойлаштирилди. 22 нафар фуқаронинг уй шароитида бандлиги таъминланиб, 162,0 миллион сўмлик субсидия ажратилди.

Ишсиз фуқароларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг билимини ошириш мақсадида ишсиз фуқаролардан 1 минг 317 нафари касбга ўқитилди.  Шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижасида 9 ой давомида туман бўйича 460 та юридик ва 234 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, янги иш ўринлари  ташкил қилинди ва маҳаллаларда ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. 

Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатларнинг танқидий-таҳлилий фикр ва таклифлари билдирилди, аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+