Республика ишчи гуруҳи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги ишлар билан танишди

08.02.2024, 17:56

Республика ишчи гуруҳи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги ишлар билан танишди

“Ўзбекистон - 2030” Стратегиясининг 29-мақсадда кўзда тутилган фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш аввалида, Партия ишчи гуруҳи жамоатчилик эшитуви доирасида “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди. Шундан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ишга марҳамат” мономарказининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилганлар томонидан Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш асосий вазифа эканлигига эътибор қаратилди.

Ёшларни замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича “Келажак касблари” лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳанинг иккинчи мавсумида иштирок этиш учун ўқув марказларидан келиб тушган аризалар сони 498 та бўлиб шундан 96 та ўқув маркази лойиҳада иштирок этиш учун тасдиқланган. Тасдиқланган ўқув марказларининг барчасида “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида дарс машғулотлари олиб борилмоқда. Иккинчи мавсумда иштирок этиш учун жами 16 142 нафар ёшдан аризалар келиб тушган. Шундай 9 889 нафар ёшлар лойиҳада ўқиши учун тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда 5 848 нафари ўқув марказларида таҳсил олмоқда.

“Келажак касблари” лойиҳаси натижадорлиги таҳлил қилинганда курсларни якунлаб даромад топаётганлар архитектуранинг 7 та тури бўйича 119 нафар, дастурлашнинг 11 та тури бўйича 322 нафар, дизайннинг 3 та тури бўйича 102 нафар, замоавий касблар турлари (SMM, бухгалтерия, мобилография, логистика) бўйича 84 нафар ёшлар даромад топмоқда.

Ушбу ёшлар “Ёшлар дафтари” тизимида ёшлар етакчилари томонидан ҳар ой электрон мониторинг қилинган бўлиб, 1 миллиондан 6-7 млн сўмгача даромад топмоқда.  Йил якунига қадар 10 минг нафар ёшлар лойиҳага қамраб олиниб, уларнинг давоматидан келиб чиқиб курс харажатларига жами 17 млрд. сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда.

 

  • Кўрилди
    116
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+