Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари амалиёт ўташди

08.02.2024, 18:05

Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари амалиёт ўташди

O’zLiDeP Норин туман Кенгаши томонидан касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида тумандаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан таништирилди.

Прес тур давомида талабалар тадбиркорлар билан бевосита суҳбатда бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Партиянинг туман Кенгаши ҳодимлари томонидан ёшларга партиянинг ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида бино қуриш учун ер участкаси ажратилишига яқиндан ёрдам бериш каби таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланиб, ёш тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди, мақбул ечимларини топиш, фаолиятини қўллаб-қувватлаш, таниқли ишбилармонларга устоз-шогирт анъанасида бириктириб қўйиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+