Маҳалла аёллари тиббий кўрикдан ўтказилди

28.02.2024, 10:06

Маҳалла аёллари тиббий кўрикдан ўтказилди

Аҳоли саломатлигини сақлаш, юқори савиядаги соғломлаштириш ишларини ташкил этиш бугун юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Бу борада чиқарилган қарор ва Фармонлар аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини ошириш, касалликларни олдини олиш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўлидаги чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим қадам бўлмоқда. Бу борада O’zLiDeP "Аёллар қаноти" нинг "Соғлом оила-мустаҳкам" оила лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган бепул тиббий кўриклар катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" ҳамда  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси  билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги "Кўкалдош" МФЙда ўтказилган тиббий кўрикда  ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, камқонлик  ҳамда  ногиронлиги бор аёллардан 50 нафари қамраб олинди. 

Тиббий кўрик давомида шифокорлар қабулига келган аёлларга тегишли муолажалар ўтказилиб, уларга зарур маслаҳат, йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, маҳалла аёлларига 5 хил турдаги дори-дармонлар, кўриш қабилияти паст бўлган хотин-қизларга  кўз ойнаклар ҳамда  зарур санитария –гигиена воситалари  бепул тарқатилди.

Бундай тадбирларни шаҳарнинг бошқа бир қатор МФЙларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

  • Кўрилди
    185
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+