Келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди

28.03.2024, 16:57

Келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширишга қаратилган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда, O‘zLiDeP нинг Дастурий ғояларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишда, бугунги кунда маҳаллаларда давом этаётган ислоҳотларда БПТ фаолларининг  алоҳида ўрни бор.

Айни кунларда  жойлардаги  қуйи бўғинларда қизғин давом этаётган ҳисобот сайлов йиғилишларида нафақат маслакдошларимиз, балки партияга кириш истагида бўлган юртдошларимиз, маҳаллалардаги электорат вакиллари ҳам қизиқиш билан иштирок этаётганининг сабаби ҳам айнан шунда.

O‘zLiDeP Ғаллаорол туман бўлими таркибида ўз сафларига 8550 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 82 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда.  Улардан бири “ Лалмикор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган. Фаол депутатларимиздан бири Фазлиддин Акмурзаев етакчилик қилаётган мазкур Бошланғич партия ташкилоти ўз сафларига 65 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган.

Лалмикорлик маслакдошларимиз нафақат тарғибот тадбирларида, балки ҳудуддаги аҳолини ташвишга солаётган кўплаб муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар. Жумладан, ҳисобот даврида айнан маслакдошларимиз ташаббуси билан  маҳалла ҳудудидаги йўл қурилиши, электр энергияси таъминотидаги муаммолар бартараф этилди. Айнан БПТ етакчиси ва фаоллар кўмаги билан маҳалладаги 20 нафардан ошиқ ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминланди.

Бўлиб ўтган ҳисобот сайлов йиғилишида БПТ етакчиси ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтар экан, улар хотиржамликка асос бўлолмаслигини,  аксинча янада фаолликни оширишга чорлашини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш қатнашчилари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва унинг ўзини қайта БПТ раислигига сайладилар. Шунингдек, йиғилишда белгилаб олинган келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жамшид Мамарасулов,

O‘zLiDeP  Ғаллорол туман бўлими аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+