Хоразмда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

31.03.2024, 10:40

Хоразмда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатимиз атмосфера ҳавосини ифлослантиришда энг кўп зарарли ташламалар турғун манбалар ва транспорт воситаларидан чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларда намоён бўлаётганлиги қайд этилди.

Атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш бўйича ўтган 2023 йил давомида 10 та йирик саноат корхоналарида 97 дона чанг-газларни ушлаб қолувчи фильтрлар ўрнатилди ва мавжудлари модернизация қилиниши натижасида атмосфера ҳавосига ташланаётган 24,5 тонна ташламалар ташланишининг олди олинди. Шу жумладан, “Янгиариқ Тех” МЧЖ ва “Гурлан Глобал” МЧЖларда 6 та чанг газ тозалаш ускуналарининг мавжудлари янгидан модернизация қилиш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар каби омиллар, метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келаётганлиги баён этилди.

Атроф-муҳитга юқори ва ўрта ҳавфли таъсир этувчи саноат корхоналарида замонавий локал оқова сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурига мувофиқ жорий йилда 5 та саноат корхоналарида, жумладан “Урганч Бахмал” МЧЖ, “Хоразм ипаги” АЖ, “Хоразм Тех Кластери” МЧЖ, “OASIS’S DREAM” МЧЖ ва “KHIVA” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасида локал оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш, қайта қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, ахборотда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг ижроси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бу борадаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикасини аниқлаш ва олдини олиш бўйича жорий этилган самарали механизмлар ҳақида  маълумотлар берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят ҳудудида 2023 йилда жами 16 млн 34 минг туп, шундан баҳор мавсумида 9 млн 488 туп, куз мавсумида 6 млн 546 минг туп мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши таъминланди.

Экология давлат инспекторлари томонидан махсус мобиль қурилма (планшет) орқали кўчат экилган ҳудудга чиққан ҳолда хатловдан ўтказилиб, фотосуратлар, геолокациялари ҳамда кўчат экувчи ташкилот масъулларига бириктириш далолатномалари жойнинг ўзида тузилиб, “Яшил макон” электрон платформасига жойлаштириш ҳамда тасдиқлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, халқ вакиллари ҳудудлардаги саноат корхоналарида «яшил» технологиялардан унумли фойдаланилиши ва хавфсиз кимёвий моддаларнинг қўлланиши бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилаётганлиги юзасидан ўрганишлар олиб бориш, вилоят ҳудудидаги дарахтларни хатловдан ўтказиш ишларини жадаллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдириб ўтишди.

Эшитув якунида мутасадди ташкилот масъулларининг ҳисоботлари қониқарли деб топилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+