Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

01.05.2024, 14:42

Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

Ҳазорасп туманида “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалар кесимида саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Туманнинг 10 дан ортиқ маҳаллаларида ташкил қилинган танловнинг маҳаллаларда фаолият олиб бораётган тадбиркор фермер, ҳунарманд ва ишбилармон аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Иштирокчилар лойиҳа низомига мувофиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитганлиги, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Шунингдек, оилавий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришиб, аҳоли бандлигига кўмаклашишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол тадбиркор аёллар туман босқичига йўлланма олдилар.

Ишбилармон аёлларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+