Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди

01.05.2024, 15:04

Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичлари давом этмоқда, маҳаллаларда янгидан янги тадбиркорлар кашф этилиб, туман босқичларига номзодлар саралаб олинмоқда. 

Навбатдаги саралаш босқичи Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган "Бешёғоч", "Чилонзор", "Мехржон", "Якка тут", "Хирмон тепа", "3-Чарх Комолон", "Шарқ юлдузи", "Гулистон", "Наққошлик", "Катта Олмазор", "Бешёғоч" МФЙларида фаолият юритаётган тадбиркор опа сингиллар иштирокида бўлиб ўтди.

Кўргазмада "Дилобод" маҳалласидан иштирок этган Бозорова Муборак касаначилик билан шуғулланиб келаётгани, Тошкент шаҳридан ташқари вилоятларда ҳам фаолиятини йўлга қўйиб, шу кунгача 700 дан ортиқ аёллар бандлигини таъминлаб келаётганини айтди. Маҳсулотлари тури жудаям кўп бўлиб, чет давлатлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган.

"Ал Хоразмий" маҳалласидан Касимова Гулнора турли хилдаги миллий либосларни яратиб, кўплаб ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаб, хонадонларга даромад олиб кирилишига сабабчи бўлмоқда. Шунингдек, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ҳам бандлигини таъминлаган.

"Шарқ юлдузи" маҳалласидан штирок этаётган тадбиркор аёл ҳам 50 га яқин аёлларни бандлигини таъминлаган Замира Юлдашева каштачилик билан шуғулланади.

"Наққошлик" маҳалласидан Турсунова Сайёра турли хилдаги тақинчоқлар ясашини айтиб ўзининг ишларини кўргазмага олиб келгани ҳар бир иштирокчини эътиборини тортди.

Барча иштирокчилар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигига оз бўлсада хисса қўшаётганидан ва берилаётган имкониятлардан мамнунлигини айтди. Чилонзор туман Кенгаши томонидан ташкил этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Рима Рашитовна ҳам барча иштирокчиларга миннатдоролик билдириб, муносиб баҳолашга ҳиссаларини қўшдилар ва туман босқичига иштирокчилар орасидан муносиблари танлаб олинди.

Тошкент шаҳри маҳалларида давом этаётган “Ишбилармон аёл” кўрик- танловининг саралаш босқичи, янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркорларни кашф этмоқда.

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+