Қорақалпоғистонда ўтган йил 265,9 млрд сўм кредитлар ажратилган

18.04.2018, 11:34

Қорақалпоғистонда ўтган йил 265,9 млрд сўм кредитлар ажратилган

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгесидаги  O‘zLiDeP  фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2018 йилги иш-режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий банк Бош бошқармаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда ўтган йил давомида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган кредит миқдори ва тижорат банклар томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган имтиёзли кредитлар кенг муҳокама қилинди.  

– Юртимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Утамбетов. – Масалан, банк томонидан ўтган йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб, ушбу соҳага ажратилган кредитлар миқдори 2016 йилга таққослаганда 1,3 баробар зиёд бўлиб, 861,4 млрд сўмга етди. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан жойларда тижорат банклар филиаллари томонидан 265,9 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

 Йиғилишда Иқтисодиёт вазирлигининг бош мутахассиси У.Тилеўниязовнинг ҳам ахбороти тингланди.

– Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида умумий баҳоси 4,5 трлн сўмлик 313 та лойиҳанинг манзилли руйхати ишлаб чиқилган, – дейди  У.Тилеўниязов. – Шундан саноат соҳасида 4 трлн сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 5700га яқин янги иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 200 млрд сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 700дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида 265,6 млрд сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан эса 460 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Р.ТИНИБЕКОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асем Сиримбетова 2018-04-28 11:34:20

Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 12 июль кунги ОМҚП депутатлари ва сиёсий партия вакиллари билан видео селектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳам O'zLiDeP партияси Иқтисодиёт, Молия ва Инвестиция қўмиталари билан фаолият олиб бориш кераклиги айтиб ўтилган эди. Юқорида қайд этилган тегишли вазирлик ва идораларнинг олиб бораётган ишлари билан танишиш бу партия билан янада ҳамкорликни такомиллаштиришда ўрни катта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+