O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда

11.05.2024, 13:43

O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, хорижий давлатлар билан партиялараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича дастурий вазифалар ижроси доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги вакиллик делегацияси Хитойга жўнаб кетган эди. Жорий йилнинг 9 май куни Актам Хаитов, Б.Ёқубов ва бошқа партия аъзолари Тяньцзин шаҳрида ХКП шаҳар қўмитаси котиби Чэнь Миньэр, шаҳар халқ қурултойи йиғилиши доимий комиссияси раиси Ю Юньлин, шаҳар маъмурияти раҳбарлари Ван Лицзюнь ва Чжан Линь билан учрашди.

Чэнь Майнер ва Юй Юньлинь ХКП шаҳар қўмитаси, шаҳар халқ қурултойи йиғилиши доимий қўмитаси ва шаҳар маъмурияти номидан А.Хаитов ва ЎзЛиДеП делегациясини Тяньцзин шаҳрида илиқ қарши олди. Партиямиз делегациясининг ташрифи жорий йилнинг январь ойида Бош котиб Си Цзиньпин ва Президент Ш.Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган учрашув, янги даврда давлатлараро муносабатларни ҳар қандай шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш натижаларидан бири эканлигига ишонч билдирди.  

Хитой томони Тяньцзиндаги муниципалитет даражасида Хитой Коммунистик партияси (ХКП) фаолияти билан таништирди. Таъкидланганидек, ХКПнинг ҳудудий бўлинмалари халқ манфаатларига йўналтирилган тараққиёт ғоясига содиқлик, бошланғич партия ташкилотларининг сиёсий-ташкилий функцияларини кучайтириш, барча миллат вакилларини бирлаштириш ва уларга етакчилик қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хитой модели бўйича модернизациянинг стратегик йўналиши сифатида, биринчи навбатда, Си Цзиньпиннинг Тяньцзинга ташрифлари чоғидаги нутқлари намоён бўлади. Хусусан, бу жойлашув, портлар, саноат, фан, таълим ва бошқа соҳаларнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда стратегик мақсад сифатида Пекин - Тяньцзинь – Хэбэй йўналиши бўйлаб мувофиқлаштирилган ривожланишни рағбатлантиришга тааллуқли.

Ўз навбатида, А.Хаитов мезбон томонга ташрифни аъло даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдириб, асосий дастур қоидалари, уларнинг амалиётга татбиқ этилишининг бориши, ЎзЛиДеПнинг жорий ҳолати ва стратегик йўналишларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой давлатлараро ҳамкорлигини Ш.Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли муносабатларга асосланиб, партиялараро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор экани алоҳида таъкидланди. ЎзЛиДеП делегацияси вакиллари Хитойнинг турли соҳалардаги муваффақиятли ривожланиши тажрибасини, шунингдек, ХКП партиявий қурилиш усулларини самарали ва пухта ўрганиш ниятида эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги минтақалараро алоқаларни ривожлантириш, иқтисодиёт ва савдо, фан-таълим, қишлоқ хўжалиги, маданият ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликлари ҳақида якдил фикрга келди.

Учрашув кўтаринки ва конструктив руҳда ўтди.

 

ЎзЛиДеП Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    139
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+