Соҳага рақамли технологиялар кенг жорий қилинади

12.05.2024, 14:35

Соҳага рақамли технологиялар кенг жорий қилинади

Хабар берганимиздек, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг тарғибот бўлими бошлиғи ўринбосари Ван Ган билан учрашди.

Мулоқотда партия ғоя ва мақсадлари ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот тарқатиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инновацион технологиялар асосида тарғибот ишларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Тарғибот дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш, уларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш, профессионал тарғиботчиларни тайёрлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилишда ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Делегация аъзолари Пекин шаҳрининг Чаоян туманидаги Наньмофан қишлоғида бўлиб, партия қуйи бўғини фаолияти билан танишди.

Партия фаоллари билан мулоқот чоғида электорат билан ишлаш, сайловчилар муаммоларини ўрганиш, қонунларга таклифлар бериш масалалари муҳокама қилиниб, ушбу йўналишда ҳамкорликни ўрнатишга келишиб олдилар.

Шунингдек, делегация аъзолари Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро бўлимининг олтинчи бўлими бошлиғининг ўринбосари Сюй Циньсянь билан ҳам учрашдилар.

Ташриф давом этмоқда.

  • Кўрилди
    168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+