Маҳаллада ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашмоқда

13.05.2024, 11:35

Маҳаллада ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашмоқда

Аввал хабр берганимиздек, хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорлик ривожида аёлларнинг иштирокини янада кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзЛиДеПнинг “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи Конимех туманининг "Бирлик", "Навруз", "Гулистон", "Шуртепа" МФЙларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида ўтказилди. 

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, маҳалла еттилиги вакиллари иштирок этди. Дастлаб иштирокчиларнинг  фаолияти намуналари  ташкилий қўмита аъзолари томонидан ўрганилди.

Унда  кўрик-танлов низомига мувофиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитганлиги, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Танловда ҳар бир маҳалладан бир нафар ҳолиб аниқланиб, туман босқичида иштирок этадиган бўлди.

  • Кўрилди
    145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+