Пешкулик ишбилармон хотин-қизлар сараланди

13.05.2024, 15:20

Пешкулик ишбилармон хотин-қизлар сараланди

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг Пешку туман маҳалла кесимидаги саралаш босқичи давомида янгидан-янги тадбиркор аёллар кашф этилиб, уларнинг фаолияти оммалаштирилди ва туман босқичига иштирок этиш учун тавсия қилинди.

Кўрик-танловнинг саралаш босқичлари туманнинг “Боғимусо”, “Чиқирчи”, “Садир”, “Ўғлон”, “Қучоқ”, “Чибоғони”, “Зандани”, “Малишояк” каби бир қатор МФЙларидаги тадбиркор, ҳунарманд, фермер хотин-қизлар иштирокида ўтказилди.

“Ўғлон” МФЙдаги Элмира Сатторова хонадонида тикув цехи фаолиятини юритиб, ўз-ўзини бинд қилиш билан бирга яна 3 нафар маҳлладош опа-сингилларининг ҳам бандлигини таъминлаган бўлса, худди шу маҳаллада истиқомат қилиб келаётган Нодира Фозилованинг хонадонида оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Муассасада ҳозирги кунда 100 нафар болажонлар қамраб олинган бўлиб, уларга 10 нафар тажрибали педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.

“Қучоқ” МФЙ Шаббода қишлоғида яшовчи Зиёда Камолова ўз бизнесини йўлга қўйган ёш ишбилармон аёллардандир. Туман тижорат банкларидан ажратилган имтиёзли кредит асосида ўз уйида тикув цехи ташкил этиб, бугунги кунда бу ерда маҳалладошларидан яна 5 нафарининг бандлигини таъминлаб келмоқда. “Зандани” МФЙда худди шу йўналишда фаолият юритаётган Зилола Қурбонованинг тикув цехида эса 10 нафар хотин-қизлар доимий иш билан банд.

"Чибоғони” МФЙдаги оилавий тадбиркор Нодира Тўхтаева миллий қандолот маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйган бўлса, яна бир “Зандани” МФЙлик Шахноза Содиқова 2 сотихли иссиқхона хўжалигини юритиб келмоқда. Малишояк МФЙда яшовчи Мафтуна Ғафурова томонидан ташкил этилган хусусий мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда 12 нафар опа-сингилларнинг бандлиги таъминланган.

Аслида, лаёқатига мос касб-кор билан шуғулланиб, томорқа ёки тикувчиликдан яхши даромад топаётган аёлларимиз ишбилармон, тадбиркор мақомига муносибдирлар. Қолаверса, улар ўз ишларини ривожлантириб, қўшимча иш ўринларини ташкил этишаётгани таҳсинга лойиқ.

  • Кўрилди
    124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+