Маҳсулотлари экспортга йўналтирилган, 40 нафар аҳоли бандлиги таъминланган корхона фаолияти билан танишилди

13.05.2024, 16:39

Маҳсулотлари экспортга йўналтирилган, 40 нафар аҳоли бандлиги таъминланган корхона фаолияти билан танишилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ҳамда O’zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Экспорт – тараққиёт асоси” лойиҳаси доирасида  "AZR" МЧЖ текстил корхонасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда партия вакиллари тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Бу орқали маҳсулотлар ҳажми ортаётгани, фаолият турлари кенгаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Партия вакиллари мазкур корхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Таъкидлаш жоизки, корхонада 40 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилиб келяпти. Корхона махсус кийимлар тикишга мўлжалланган бўлиб, 15 хилдаги маҳсулотлар тикилади. Маҳсулотлари ички бозорни таъминлаган ҳолда, 10 га яқин давлатларга, айниқса, Осиё давлатларига ҳам экспорт қилиниши йўлга қўйилган.

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+