Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда

14.05.2024, 13:55

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда

Жамиятнинг сиёсий фаол аъзоси сифатида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаёган Осиё хотин-қизлари форумида қатнашар эканман минтақада хотин-қизларнинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари ва уларнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш, ҳозирги замонда давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ролини мустаҳкамлаш масалаларида тажриба алмашиш учун ўзига хос мулоқот майдони яратилаётганига амин бўлдим.

Бугунги кунда жамиятимизда хотин – қизларнинг ижтимоий–сиёсий  фаоллиги ошиб, сўнги 5 йилда уларни ҳуқуқ ва манафаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб –қувватлашга қаратилган 80 га яқин норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрнига кўра, Ўзбекистон Жахон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун – 2024” индексида энг илғор ўзгаришларни амалга оширган жамият давлатлар қаторига кирди. Мамлакатда гендер йўналишида ҳуқуқий ислоҳатларни амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон индексда максимал 100 балдан 82,5 балл тўплагани жамиятимизда хотин-қизларнинг ролини мустаҳкамланиб бораётганинг яққол мисолидир.

Форумнинг айнан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бизнес ва жамиятда уларнинг иштирокини рағбатлантиришда парламентларнинг ўрни, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш, молиявий имкониятлардан фойдаланишда гендер тафовутни бартараф этиш, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилётгани билан аҳамиятлидир.

Жамила Сайфутдинова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+