Тадбиркор ёшларга нимани ваъда қилди?

14.05.2024, 18:57

Тадбиркор ёшларга нимани ваъда қилди?

O’zLiDeP ёшларнинг келажакда ўз ўринларини топишлари, маълум касбни эгаллашлари, энг муҳими, мамлакат иқтисодий ривожига ўз ҳиссасини қўша олишларида уларни турли касб-ҳунарга ўргатиш, бизнесини бошлаши ва бандлиги таъминлашда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.

Партия Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан партия масъуллари, "Ёшлар қаноти" аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар мактабининг битирувчи ёшлари учун Уйчи туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркор аёл Муқаддам Сиддиқованинг тикувчилик цехига амалий саёҳат уюштирилди.

Дастлаб, ёш тадбиркор ва тикувчи-уста Муқаддам Сиддиқова фаолияти билан яқиндан танишилди. У ёшларга тадбикорликни қандай қилиб бошлаганлиги, қийинчлик ва муаммоларни қай тарзда ҳал қилганлиги, айни пайтда 12 нафар ёшларни иш билан таъминланганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур цехда аёллар ва болалар кийимлари тикилиб, ички бозорга буюртма асосида етказиб берилмоқда.

Шунингдек, мулоқот давомида ёшларга тадбиркорликни қандай қилиб бошлаш, бунда нималарга аҳамият бериш, бизнес режа тузиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиш каби масалаларда ҳам тавсия ва маслаҳатлар берилди. Ёшлар эса ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Пресс тур якунида Муқаддам Сиддиқова келгусида фаолиятини янада кенгайтириб, янги ишчи ўринларни яратишни мақсад қилганлигини таъкидлаб, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, ишга қабул қилиш таклифини ҳам билдирди.

  • Кўрилди
    201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+