Қитъа аёлларини бирлаштирган анжуман

14.05.2024, 19:37

Қитъа аёлларини бирлаштирган анжуман

Самарқандда ўтказилган “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув”  мавзусидаги биринчи Осиё хотин-қизлар форуми бу қитъа аёлларининг бирлашуви, дардлашуви ҳамда мулоқот қилувчи очиқ майдонига айланди.

Рости, қитъамиз аёлларининг юрагида бир-бирига айтадиган, бир-бири билан фикрлашадиган гаплари кўп экан. Чунки бугунги глобаллашув, иқлим ўзгариши ҳамда тахликали замонда оналарни, болаларни асраш, уларга имконияту имтиёзлар яратиш бўйича ҳали қилинадиган ишлар талайгина. Энг қувонарлиси эса, Осиё аёлларининг фикрлари бир жойдан чиқди. Улар ҳамжиҳатликни, ўзаро дўстлик ва қардошликни қўллаб-қувватлашди. Бу борада Самарқанд декларацияси қабул қилиниши айтиб ўтилди.

Мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига кўтариш, депутат аёллар сонини кўпайтириш, қолаверса, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар анжуман қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.  Фикримни якунлаб шуни айтмоқчиманки, ушбу тарихий тадбир осиё хотин-қизларининг турли соҳалардаги имкониятларини кенгайтиришга, муаммоларига ечим топишда муҳим анжуман бўлиб тарихда қолади.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+