Халқаро ташкилотлар юртимизда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этмоқда

16.05.2024, 11:04

Халқаро ташкилотлар юртимизда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этмоқда

Эътироф этишимиз керакки, илк бор Самарқанд шаҳрида ўтказилган Осиё хотин-қизлар форуми бутун минтақа аёлларининг мулоқот майдони, тажриба мактаби, ҳамкорлик ташаббуслари форумига айланди.

Бугунги кунда гендер сиёсатни амалга ошириш борасида  Осиё давлатларининг ўзига хос тажрибаси шаклланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тарихий ташаббусига биноан ўтказилган мазкур анжуман доирасида яна бир тарихий хужжат қабул қилинди.

Самарқанд декларацияси гендер тенглигини рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган Барқарор ривожланиш мақсадларини минтақада амалга оширилишида катта ёрдам бўлишига умид боғланаётгани ҳам бежиз эмас.

Айтиш мумкинки кейинги йилларда гендер тенглик бўйича юртимизда ижобий натижалар номоён бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекситонда тенг қийматдаги меҳнатга тенг ҳақ тўлаш жорий этилди, хотин-қизларни саноат корхоналари ва хавфли деб топилган ишларга жалб қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди. Бу эса иқтисодий соҳада ҳам гендер тенглик  борасида муваффақиятга эришиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.  

Қонун ҳужжатларининг мажбурий гендер-ҳуқуқий экспертизасини жорий этиш ва гендер аудити институтини ташкил этиш гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

Юртимизда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Минг афсуски дунёда юз бераётган кўплаб  инқирозлар кўпроқ аёллар ва қизларга ўз таъсирини ўтказаётгани бутун дунё олдида турган муҳим масала эканлиги ҳам айни ҳақиқатдир.

Форум доирасида “БМТ-АЁЛЛАР” тузилмаси директори С.Бахус ўз сўзида бутун дунё аёлларининг 60 фоизи иқтисодиётнинг норасмий секторида банд эканлиги, даромад даражаси кам бўлган давлатларда бу кўрсаткич 90 фоиздан ошганлиги, аёллар орасида ишсизлик 50 фоизни ташкил этаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, улар эркакларга қараганда 20 фоизга камроқ маош олаётганлиги каби муаммоларга тўхталар экан, қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, ривожланишни молиялаштириш бўйича мажбуриятларга гендер муаммосини киритиш, давлатлар иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни юритишда гендер жиҳатларини ҳисобга олиш масалалари минтақада гендер тенгликни таъминлашда ниҳоятда чуқур мазмунга эга эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Хулоса қилиш мумкинки, гендер тенглик — мамлакатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи муҳим индикатор.

Инсоннинг асосий ҳуқуқи ифодаси, балки тинчлик, фаровонлик, барқарор ривожланишга эришишнинг зарур асоси сифатида гендер тенгликни таъминлаш давлатлар олдида турган стратегик масала.

Бу борада ўзаро мулоқот, халқаро даражадаги дўстона ҳамкорлик,  мавжуд муаммоларга ўзаро имкониятларни бирлаштириш орқали ечим излаш самарали ва натижадор аҳамиятга эгадир. 

Шаҳноза Холмахаматова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+