Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли

16.05.2024, 12:21

Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли

Бугун мамлкатимизда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида жойларда кўплаб амалий ишлар олиб бориляпти. Бунда юртимизда фаолият юритиб келаётган “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти”, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мийрат Қасимов ва бир қатор банк ходимлари билан биргаликда  ёшларнинг ҳаётида қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказида ҳунар ўрганаётган ёшлар билан учрашиб, уларнинг бизнес режалари, муаммолари билан танишди.

Бугун одамларни иш билан таъминлаш, бирор фаолият турига жалб этишнинг энг самарали йўли - уларни касб-ҳунарга ўқитиш экани, мамлакатимиз тажрибасида яққол намоён бўлмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида ёшлар, айниқса, ишсиз аҳоли қатламини бу тизимга жалб қилиш, келгусида олий таълимни давом эттиришидан қатъий назар, уларга ҳаётида асқотадиган бирор ҳунарни ўргатиш, эгаллаган касби бўйича бўш иш ўринлари яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мономарказ фаолияти асосан фуқароларни  касб-ҳунар, хорижий тил курслари, рақамли технологияларга ўқитиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш билан аҳамиятлидир.

Маълумот ўрнида мазкур марказда йилига икки минга яқин тингловчилар 20 та касб-ҳунар, 6 та чет тиллари ва 5 та IT технологиялар бўйича ўқиш имкониятига эга.

- Мен ўз бизнесимни амалга ошириш учун бошланғич маблағларни қандай топсам экан деб юргандим. Бугун биз таьлим олаётган моно марказга келган депутат ва банк ходимларидан жуда кўп фойдали маълумотларга эга бўлдик. Асосийси ўз бизнесимни бошлаш учун менга муаммо бўлиб кўринган масалалар ўз ечимини топди. - дейди марказ тингловчиларидан бири Хожариязова Сарбиназ.

Учрашув давомида депутатлар ва тегишли соҳа вакиллари мазкур марказдаги ёшлар билан яқиндан мулоқот қилар экан, уларнинг фикр ва таклифлари, мурожаатларини тинглаб, ўз тавсия ва маслаҳатларини бериб ўтди.    

Клара Худайбергенова

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+