Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ

16.05.2024, 12:37

Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши, Самарқанд давлат  ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ва вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Оила – инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани жамиятнинг кичик бир парчасига қиёслаш мумкин.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, вилоят Оқила аёллар ҳаракати раҳбари Жамила Сайфутдинова, Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ мудири Инобат Бобоқулова,  соҳа ходимлари, партия фаоллари, депутатлар халқимиз азалдан оилани муқаддаслиги, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаганлиги ва бу қўрғонга завол етмаслиги учун оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш масъулиятли вазифа эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида бугунги кунда  жамиятимизда оиласида ўз ўрнига эга фаол хотин – қизларга ва партия фаолларига O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.                                                     

 O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+