Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?

17.05.2024, 12:20

Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?

O‘zLiDeP Қумқўрғон тумани Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Менглиев ҳудуддаги “Боғаро” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилавий тадбиркорларнинг фаолиятини ўрганди.

Хусусан, шу маҳаллада яшовчи тадбиркор Хосият Чориеванинг хонадонидаги 5 сотих ерга ташкил этилган иссиқхонада помидор маҳсулоти етиштирилмоқда. Айни пайтда помидорлар пишиб етилган. Кўриниб турибдки, эътибор билан қаралганлиги сабабли, маҳсулотнинг ҳосили яхши, шунга яраша даромад ҳам салмоғи юқори. Уй эгасининг сўзига кўра шу меҳнатнинг ортидан ҳар йили 40-50 млн. сўмдан ортиқ оила бюджетига қўшимча даромад кириб келмоқда.

Қувонарлиси, иссиқхонадан йил давомида 3 маротаба маҳсулот экиб, йил давомида ҳосил олиш имконияти мавжуд.

Ҳалол меҳнатнинг ортида роҳати ҳам бор. Бугун Хосият Чориева сингари хотин-қизларимиз уйда ўтириб, ердан унумли фойдаланиб, қўшимча даромадли бўлишяпти. Натижада, одамларнинг яшаш фаровонлиги ортаяпти.

  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+