Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар

17.05.2024, 15:04

Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил қилиб келинаётган "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловнинг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи мамлакатимиз бўйлаб қизғин паллага кирди.

Мазкур танловнинг маҳалла босқичлари Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари, Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизлар томонидан ташкил этилган кўргазмасида иштирок этиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди.

Танловнинг баҳолаш меъзонларига кўра, биринчи ўринни А.Яссавий маҳалласида кўп тармоқли хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритиб келаётган, 40 нафар иш ўрни яратган тадбиркор аёл Жамила Анорқулова мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Тажрибакор маҳалласида қандолатчилик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбирокр Насиба Абдуллаева иккинчи ўринга лойиқ топилган бўлса, Бешбулоқ маҳалласида сервис ва хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият олиб бораётган Дилшода Юсупова учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган тадбиркорлар партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+