Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар

18.05.2024, 13:43

Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар

O`zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири “Ишбилармон аёл-2024”  кўрик-танлови жорий йилда янгича форматда ўтказилмоқда. Бу эса танловга ўзгача шукуҳ бахш этди.

          Дастлабки, саралаш босқичида маҳаллаларда ўзини-ўзи банд қилган, билим ва кўникмаларини ўнлаб шогирдларига ўргатиб, кўмак бераётган янгидан-янги ишбилармон аёллар кашф қилинмоқда. Буни Зомин туманидаги  мавжуд 39 маҳаллада бўлиб ўтаётган кўрик-танловнинг саралаш босқичи мисолида ҳам кўрса бўлади.

Ҳайъат аъзолари тумандаги 2-сектор ҳудудидаги, “Қўштон”, “Ширин”, Ёшлик, Навоий каби 10 та маҳаллалардаги энг фаол ишбилармон аёллари Пешағор МФЙда бўлиб ўтган маҳаллалар аро саралаш босқичига таклиф қилишди.

Қолган 29 та маҳаллалардаги ишбилармон аёллар ҳам секторлар кесимида ўтказиладиган саралаш босқичида иштирок этишади.

- Очиғини айтсам бу йилга танловда маҳаллалардаги аёлларнинг тиришқоқлиги, уддабуронлиги, оддий қишлоқ аёлларининг ишбилармонлигини кўриб хурсанд бўлдим, - дейди Зомин туман бўлими аппарат раҳбари Бахтиёр Жонтурсунов. - Очиғини айтганда улардан мативация ҳам олдим. Уларнинг шукроналик билан ўз шароитларидан келиб чиқиб янгиликка, тадбиркорликка интилишлари тахсинга лойиқ.

Айни пайтда 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 нафар тадбиркор, ишбилармон аёллар фаолияти атрлофича ўрганиб чиқилди.

          Ҳакамлар Ҳайъати аъзолари ҳар тамонлама кенгашиб ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олдилар. Жумладан, иштирокчилар томонидан яратилган энг яхши лойиҳаларни танлов мезонлари асосида саралаб олиниши тўғрисида тадбир қатнашчиларига тушунчалар беришди.

Хусусан, Пешағорлик Ойдин Каримова, Бешкубилик Шохида Қўзиева, Қўштонлик Феруза Мизомова, шунингдек, “Навоий” маҳалласидан Гулбахор Қўшиева, “Ширин”  МФЙ дан Моҳинур Номозова, “Ёшлик” маҳалласидан Сурайё Мустафақулова, "Ниҳол" МФЙ дан Жумагул Сиддиқова, "Юксалиш”  МФЙ дан Робия Махмудова, "Нурликент" МФЙдан Наргиза Бўриева, "Гулшан"  МФЙ дан Раьно Хасановалар саралаш босқичининг дастлабки ғолиблари деб топилди.

Эндиликда улар “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Зомин тумани босқичида ўз маҳаллалари шарафини ҳимоя қиладилар.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

ҳудудий партия ташкилоти

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+