Нукуслик ишбилармон аёллар маҳалла кесимида беллашди

21.05.2024, 10:35

Нукуслик ишбилармон аёллар маҳалла кесимида беллашди

Ишбилармон, тадбиркор ва фермер аёл-қизларимиз йилдан-йилга кўпайиб, ўз соҳаси бўйича ривожланиб бормоқдалар. Мамлакатимизда кейинги йиллари барча соҳалар сингари хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига  кўтарилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, бу бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин – маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган вертикал тизим яратилганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича тўпланган миллий тажриба халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда. Жаҳон банкининг куни кеча эълон қилинган индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилди. Сўнгги 5 йил ичида мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 205 мингдан ошди. Шунингдек, 200 мингга яқин аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Шу билан бирга, жойларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Ўтган йилнинг ўзида “Аёллар дафтари” бўйича 1 триллион 234 миллиард сўм ҳисобидан қарийб 994 минг нафар хотин-қизнинг муаммоси ҳал этилган. 

Бу борада O’zLiDeP тамонидан ташкил қилиниб келаётган «Ишбилармон аёл» кўрик танловининг саралаш босқичи маҳаллаларда ташкил қилинаётгани муҳим аҳамиятлидир.

Нукус шаҳридаги “Ғарезсизлик” ва “Чимбой шойхона” маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор аёллар фаолияти билан танишилди. Бугунги кунда “Ғарезсизлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган бўлса, шундан 2 мингдан зиёдини хотин-қизларимиз ташкил этади. Ҳудудда 160 дан зиёд тадбиркорларнинг 100 нафарини хотин-қизларимиз улушига тўғри келади. Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уйида бўш турган хотин-қизларни касбга ҳунарга, тадбиркорликка жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилот вакиллари биргаликда жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Партия тамонидан ташкил қилинган мазкур кўрик танлов маҳалладаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган, фаолиятини энди бошлаётган ёш тадбиркорларимиз учун ҳам тажриба мактабини ўтамоқда.

 Партия вакиллари ва ҳамкор ташкилот вакиллари мазкур маҳалладаги тадбиркорларнинг фаолияти билан яқиндан танишар экан, уларнинг орасидан энг муносиблари саралаб олинди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+