Жиззахда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати қай даражада?

21.05.2024, 15:43

Жиззахда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати қай даражада?

Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги “2024  йилда  янги  иш ўринларини  ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ш.Рашидов туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилшод Омоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтганидек, Шароф Рашидов туманида 2024 йилда аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш билан таъминлаш мақсадида 21 399 та янги иш ўринларини яратиш режаси тасдиқланган. Шундан  4 254  та доимий, 11 633  та мавсумий ва 5 512 та вақтинчалик иш ўринлари деб белгиланган.

Бугунги кунда туманда хизмат  кўрсатиш  йўналишида 2795 та, қишлоқ хўжалиги  йўналишида  4 763 та, қурилиш  йўналишида 228 та ва инвестиция  йўналишида 2 та жами 7 788 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, 4 ойлик режага нисбатан 102 фоизни ташкил қилади.

Шунингдек, жорий йил давомида туман бўйича жами 980 нафар  фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича режа-график ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунга қадар 479 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Шундан 27 нафари стипендия маблағлари  оркали, 452 нафари эса стипендия тўловларисиз касб-ҳунарга ўқишга жалб қилинган. Уларнинг 315 нафари  ёшлар, 286 нафари аёллар ва 193 нафарини  эркаклар  ташкил этмоқда.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, туманда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтдилар. Билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилиб, мазкур соҳада амалга оширилган ишларни депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+