Партиямиз фаоли 15 нафар ишсиз ёшларни ишли қилди

24.05.2024, 11:44

Партиямиз фаоли 15 нафар ишсиз ёшларни ишли қилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ҳамда O’zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда "Shukron lady cook" қандолат цехида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Мулоқотда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди.

Бугунги кунда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб бориляпти. Мақсад ёшларни келажакда ўз ўринларини топиши, маълум бир касбни эгаллаши, энг муҳими мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўша олишдир.

Бу борада партия ҳам ўз олдига устувор мақсад ва вазифаларни белгилаб олган бўлиб, жойларда ёшларни турли касб-ҳунарга ўргатиш, бизнесларини бошлаши ва бандилиги таъминлашда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.

"Shukron lady cook" қандолат цехи раҳбари тадбиркор  Гулхайё опа ҳам маҳалладаги ишсиз хотин-қизларининг 15 нафарини бандилиги таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшди. Фаолиятини янада кенгайтириб қўшимча иш ўринларини яратишни мақсад қилган.

 

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+