Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар ғолиблик учун жиддий баҳслашдилар

24.05.2024, 11:46

Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар ғолиблик учун жиддий баҳслашдилар

Айни кунларда O`zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг туман ва шаҳарлардаги маҳалла босқичлари бўлиб ўтмоқда. Хўш, бу йил лойиҳанинг ўзига хос томонлари нималарда акс этмоқда?

- Ишбилармон аёлларимизнинг замон билан ҳамнафаслиги, олдинги йилларга нисбатан дунёқараши, сиёсий фаоллиги ошгани яққол кўзга ташланмоқда, сўнги йилларга мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имконияталар яратилиб, айниқса, бу борада хотин-қизлар фаоллигига алоҳида этъибор қаратилмоқда. Партиямиз ҳам ушбу ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда тадбиркор аёлларни саралаб, кашф этиш ҳамда уларнинг тажрибаларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида “Ишбилармон аёл” кўрик танловини маҳалла босқичини йўлга қўйди, - дейди O`zLiDeP  Навоий  вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари  Шоира Носирова.  – Лойиҳада  иштирок этиш истагини билдирувчилалар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ишбилармон аёлларимиз фаолият юритаётган соҳалар, йўналишлар жозибадорлиги ҳам ошиб бораётгани кишини қувонтиради, албатта.

Аёлларимиз қишлоқ жойларда нафақат қишлоқ хўжалиги,  ҳунармандчилик, тикувчилик ва бошқа шу каби анъанавий соҳаларда фаолият олиб бормоқдалар, балки туризм, қурилиш, сервис йўналишларида ҳам ўз имкониятларини синаб кўрмоқдалар.

Ҳакамлар ҳайъати кўрик-танлов иштирокчилари фаолиятига баҳо беришда  уларнинг билим даражаси, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланганлиги,  аҳоли бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари”да рўйҳатда турувчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитиш  борасида амалга оширилган ишлари, шунингдек, партиямиз томонидан ўтказилган семинар ва ўқувларда иштирок этиб келаётганлиги ҳам эътибор қаратилмоқда.

Хусусан. Конимех туманида ҳам мазкур кўрк танловнинг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.  Унда 1-уринга Шуртепа МФЙда фаолият олиб борувчи Саданова Шахризода сазовор булди ва танловнинг туман босқичига йулланмани қўлга киритди. Тадбир сўнгида 10 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди

 

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+